Булоқ бўйида бир дарахт
бор экан. Булоқ эндигина кўз
очган, шўх-шўх қайнаб
чиқаётган сувлари кичкина
ариқча хосил қилган экан.
Нихол эса нозиккина, сал
шамол турса, бутун танаси
чайқалиб-чайқалиб кетаркан.
Орадан ойлар ўтибди. Булоқ
суви катта ариқни тўлдириб
оқа бошлабди. Нихол хам
кўкка бўй чўзиб, сарв қомат
дарахтга айланибди. Бу
ердан ўтган йўловчилар
дарахтнинг соясида дам
олиб, булоқнинг тиниқ
сувидан ичишаркан.
Кетаётганларида эса:
- Зап қоматдор дарахт
бўлибди, - деб мақтаб
кетишаркан.
Бу гаплардан дарахтнинг
димоғи кўтарила бошлабди.
У хатто булоқни хам
менсимай қўйибди.
- Агарда бу ерда мен
гуркираб турмаганимда,
ёнингда ким хам тўхтарди?
На соянг бор, на хуснинг, -
дебди дарахт сувга.
Сув хафа бўлиб кетибди-ю,
индамабди.
Кунлардан бир куни:
- Мен борманки - хаёт бор! -
деб қолибди дарахт яна.
Сув ортиқ чидолмабди ва ўз
оқимини ўзгартириб
юборибди. Шундан сўнг
дарахт илдизларига бир
томчи хам сув келмай
қўйибди. Дарахт буни бир-
икки хафта сезмай мағрур
тураверибди. Аммо кўп
ўтмай танасида қандайдир
ўзгариш бўлаётганини аъзои
бадани бўғилиб
бораётганини сеза бошлабди.
Қараса, сув оқимини
ўзгартирган экан.
- Нахотки у менга қувват
бериб турган бўлса? -
ўйлабди дарахт ва сувнинг
қадрини тушуна бошлабди.
Унинг ахволи тобора
ёмонлашаверибди,
япроқлари қовжираб, тўкила
бошлабди. Охири у сувнинг
зарурлигини, тирикликнинг
кучи хамкорликда эканини
тушунибди. Шундагина сув
яна эски йўналиши бўйлаб
оқа бошлабди.
Қиссадан хисса: Олдингдан
оққан сувнинг қадри йўқ.
Хар бир нарсанинг қадрига
етиш керак.