САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 24.11.2024
Soat: 07:13

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Ehtirosli muhabbat 1
2018 yil yozgi ta'til Ayub zerikkandan zerikib kondisioner tagida uydan chiqmasdan kunlarini o'tkaza... davomi

Библиотека | Hayotiy voqealar

ОЧИЛМАГАН “ОЧИЛ ДАСТУРХОН”

Тэги:news | newsuz | новости | yangilik | xabarlar | habarlar | yangiliklar | uznews | ahborot
Добавил:DENTER (29.04.2022 / 23:49)
Рейтинг:rating 1604 article (0)
Прочтений:5019
Комментарии:0
screenТез бўл, бозорга тушамиз,
эртага синглингга совчилар
келар экан. Орзигул ўғлини
шоширтириб, қутига яшириб
қўйган беш юз мингни
чиқарди. Онасининг қўлида
бир даста пулни кўрган
Сойибжон, унга ҳайрон
бўлиб қаради:
– Ойи, шунча пулга
Санобарнинг сепини
қиласизми?
-Э, кўп гапирма. Эртага
совчилар олдига ёзиладиган
дастурхон кўнгилдагидек
бўлмаса, улар нима деб
ўйлашади? Булар камбағал
экан деб, кейин бир умр
синглингнинг юзини ерга
қаратишмайдими?
-Ахир… Ўзингиз туйни устида
турибмиз, деб уйга лоақал
гўшт ҳам олдирмайсиз.
Дастурхонни эл қатори
қилсак нима бўлибди? Ахир
улар хар гал келганида
шохона дастурхон
ёзолмайсизку?
Сойибжоннинг гапини
эшитмаганга олган Орзигул,
кўчада такси тўхтатиб,
бозорга йўл олди. Март
ойининг изғирини оёғидаги
эски калишидан ўтиб
кетсада, бозорнинг олди
бўлмиш энг сархил
меваларни, килоси 50 минг
сўмлик, пучоғи юпқа эрон
бодомини, тоғ пистасини,
норин учун қази, от гўшти,
дудланган товуқ гўшти-ю,
пиширилган мол тилларини
харид қилди. Ош учун қўй,
манти учун думба, яхна учун
мол гўштини харид қилди.
Колбаса-ю, пишлоқни, турли
хил ширинлик ва
пишириқларни ҳам
унутмади. Онасининг аёвсиз
пулни сочаётганини кўрган
Сойибжоннинг дами ичида.
Эътироз учун оғиз жуфтлай
деса, Орзигул “юзимни ерга
қаратишингга йўл
қўймайман” дея оғзига
уради.
Эртасига қўшни тумандан
келган совчилар ноз-
неъматлар, икки-уч хил
қуюқ-суюқ овқатларни
кўриб, бир-бирларига
маъноли қараб олишди. Юзи
думалоқдан келган, истарали
совчилардан бири
иккинчисига эгилганича
“буларни ўртахол оила
дейишгандику, ўзи тўғри
келдикми” деган гапини
эшитиб қолган Орзигулнинг
чеҳраси янада ёришди.
Сарғайган ёноқларига
қизиллик югурди.
Дастурхоннинг зарли
попугини уйнар экан,
жилмайганича совчиларга
юзланди:
-Худойимга минг қатла шукр,
қозонимиздан гўшт
аримайди. Уйга келган
меҳмоннинг насибаси ўзи
билан, топган-тутганимиз
ўртада. Қани манави
пишириқларни татиб
кўринглар, Санобархон
кечаси билан ўзи пиширди.
Орзигул бозордан олиб
келинган пишириқларни
совчилар, улар билан бирга
келган бўлажак қудасининг
олдига яқинроқ сурди.
-Ўзи қизим пазанда, қўни-
қўшниларнинг тўй-
маъракаси ҳам унинг
пишириғи-ю, салатисиз
ўтмайди. Бир мартаба еган
одам ўзидан-ўзи Санобарни
излаб келаверади.
Совчиларнин бир-бирига
янада маънолироқ қараб
олганидан руҳланган
Орзигул қизини таърифлай
кетди.
-Ўзи бирам меҳрибон, бирам
меҳнаткаш. Эрталаб номозга
турганимга қадар
ҳовлиларни қайта супириб,
сигирни соғиб, нонушта
тайёрлаб қўйган бўлади. Қўй,
ишлайсан, бироз дамингни
ол, келин қилади десамда,
“янгам ҳомиладор. Уларни
уринтирманг” дейди.
Баъзида унга раҳмим келади.
Ёш бўлса, эрга теккунига
қадар ўйнаб қолсин
дейманда.
-Вой, айланай, қиз боланинг
меҳнаткаш бўлгани яхши.
Ҳозир пишир-сидирни
билмай, ўқимишлиман, дея
кеккайганлар қанча.
Санобархонни ўғлимиз
Қодиржон бир тўйда кўриб
ёқтириб қолган экан. Шунга…
-Болаларимиз илоҳим
бахтли бўлишсин.
Хонадонингиз ҳақида кўп
эшитганман. Сизларга қуда
бўлиш биз учун шараф.
Хўжайиним Россияда эди.
Худо хоҳласа тўйгача етиб
келадилар, унгача нон
синдириб, фотиҳасини
ўтказиб қўйсак ҳам бўлади.
Совчилар индамаганини
кўриб, Орзигул фотиҳага қўл
очди. Эркаклар йўқлигидан
аёлларнинг ўзи фотиҳа
кунини белгилашди.
Совчиларни кузатар экан,
Орзигул енгил нафас олди.
Қизининг “Ая, нега ўзи
пиширди дейсиз, пишириқ
пиширишни билмайманку”
деган гапига “тўйгача
ўрганасан” деди-ю,
суюнчини олиш учун
қўшниси Бувисораникига
шошилди.
Орадан бир ҳафта ўтди. Бу
орада Қодиржоннинг буви
тўсатданоламдан ўтиб,
фотиҳа куни орқага сурилди.
Буни эшитган Орзигул
бўшашди, аммо тумандаги
энг катта фермер
хўжалигининг соҳиби
бўлган, отларга ишқибозлиги
учун барча Қурбон чавандоз
деб чақирадиган одамга қуда
бўлишни ўйлаб, ўзига таскин
берди.
Орадан бир ой ўтди. Даладан
қайтган Орзигул инқилаб,
зўрға юрган келинига танбеҳ
бериб, ишдан келган ўғли
билан дастурхон бошига
ўтириб, чойни қайтарар экан,
гўштсиз ёвғонни шопириб,
ичмай ўтирган ўғлига
зардаси қайнади.
-Ҳа, не хадеб шурвани
шопираверасан. Овқатингни
ичсангчи…
-Э, гўштсиз овқат жонга
тегди. Ишда ҳам тинка-
мадорим қурийди. Дадам
жўнатган пулдан озини
бўлсада беринг. Уйга бозор
қилай. Эрта-индин
келинингиз ҳам туғади. У ҳам
яхши овқат ейиши керак…
-Вой, вой, вой. Ман ўлай. Ҳали
сенга келин қорним
туймаяпти деб, шикоят
қилдими? Неча маротаба
қозоннинг баракасини
кетказиб, овқат солаётганида
гўшт билан пиёзини
қозондан олиб еганини
кўрганман. Вой ношукурэй,
вой…
-Ойи. Ҳозир яхши емаса, бола
касал бўлиб тўғилиши
мумкин. Майли ўзим емай,
ҳеч бўлмаса сизлар яхши
овқат енглар деяяпман…
Аммо Орзигул ўғлини
эшитмас, чойнак кўтариб
келаётган келинини кўриб,
баттар жазаваси қўзғаганида
кўча эшик тақиллаб қолди.
Сойибжон онасининг гапини
эшитмаслик учун сакраб
ўрнидан турдида, ховлига
чиқди. Орзигул келинига
тўнғиллаганича узатган
пиёласини олган эди ҳамки,
эшикдан Сойибжон бошлаб
кирган бўлажак қудаси ва
ёнидаги совчилардан бирини
кўриб, тахтадек қотди. Сўнг
дарҳол ўзини ўнглаб олиб,
уларни турга таклиф этди.
Сўрашгач, нима қилишини
билмай каловланиб турган
келинининг қўлига чойнакни
қайтариб тутқазди:
-Зарифахон тезда
Санобархон тунда пиширган
пишириқлардан олиб келиб,
овқат сузинг.
Совчилар чети йиртиқ
дастурхон, хали Сойибжон
ичиб улгурмаган ёғсиз
шўрва, суви қочган нонга
қараб, зўрма-зўраки
жилмайишди. Туманга иш
билан, шу баҳонада бир
Орзигулни йўқлаб кетиш
учун келганликларини
қистириб ўтишди. Орзигул
қанча ҳаракат қилмасин, гап-
гапга қовушмади. Қудаси
олдига сузиб олиб келинган
овқатни қошиғи билан бир
шопирди-да, тўқлигини
айтиб, косани четга суриб
қўйди. Орзигулнинг меҳмон
кутмаганлигини айтиб,
сураётган узурига индамай,
туришга чоғланди.
Меҳмонларнинг кайфияти
бузилганини кўрган Орзигул,
кўрпача четида омонат
ўтирган келинидан аламини
олди.
-Сизга пишириқларни олиб
чиқинг девдим, яна
ҳаммасини ойингизникига
ташиб кетдингизми. Неча
маротаба айтдим, уйда ҳам
нарса қолсин деб..
Келин бошига ёғилган
туҳматдан ҳайрон бўлганича
бир қайнонаси, бир
меҳмонларга тикилар экан,
аранг тили калимага келди..
-Ойижон, энамникига
бормаганимга бир ой
бўлдику. Йўқ пишириқни
қайдан топаман.
-Вой, ҳали ёлғонни ҳам
боплайман денг…
Меҳмонлар қайнона-келин
ўртасида авжига чиқаётган
жанжалнинг олдини олиш
учун ўрниларидан туришди.
Саломат хола қудасининг
аянчли аҳволига ачингандек,
унинг елкасига қўл текизар
экан, жилмайди:
-Қўйинг қуда, йўқ нарсага
келинингизни айбламанг.
Ота-боболаримизда
“кўрпангга қараб оёқ узат”
деган гап бор. Энг асосийси
фарзандларимиз бахтли
бўлишсин. Фақат ўртага
ёлғон аралашмаса бас.
Орзигул қудасининг
гапларидан сўнг дув этиб
қизардию, уларни эшиккача
кузатар экан, кўзларига тик
боқолмай анчагача дарвоза
кесакасига суяниб қолди.
Робия Мухаммад Кизи...
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 30

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!