САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 23.11.2024
Soat: 14:43

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Har qanday kasallik inson xarakteri bilan bogʻliq
Har qanday kasallik sababi ichki notinchlik, yomon his-tuygʻular va barcha salbiy emotsiyalardir. sh... davomi

Библиотека | Qaynuka, qaynaka (h.k)

Achchiq hayot*hayotiy hikoya*

Добавил:DENTER (31.08.2021 / 22:07)
Рейтинг:rating 804 article (0)
Прочтений:10684
Комментарии:0
Ота онам учун укам котили ва
фохишаман. Исмим Мафтуна
(ўзгартирилган). Оилада икки
фарзанд эдик, мен ва укам
Отабек (ўзгартирилган).
Тўнғич фарзанд мен қиз бўлиб
туғилгач, мендан кейин ўғил
фарзандни узоқ кутишган.
Чунки мен туғилгандан кейин
онам циста бўлиб бола туғиш
учун керакли бўлган бир
аъзони олиб ташлашган,
шунинг учун фарзанд кўриш
эхтимоли жуда қийин
дейишган. Мен 18 ёшга
тўлганимда онам иккиқат
бўлди. Оила аъзоларим
қувончини кўрсангиз эди.
Фарқи йўқ эди ўғилми қизми.
Шунинг учун атайин УЗИдан
айтмасликларини сўрашган.
Ўғил туғилгач ота-онамни
ахволини кўрсангиз эди. Укам
Отабек аллада азиз тўрвада
магиз бўлиб ўсди. Оз вақт
ўтмай онам яна касалланиб
фарзандлик бўлиш учун
керакли аъзо умуман олиб
ташланди. Бир қиз бир
ўғилимиз борку дея отам
унчалик куюнмасада онам
анча вақт яна фарзанд
кўрмоқчи эканлигини айтиб
сиқилиб юрди. Укам
чўмилишни жуда хуш
кўрарди, ёз ойлари укам 2
ёшлар чамаси, ота онам
мехмонга кетишди. Ваннада
сув яримлатиб ўтказиб
ўйинчоқлари билан қўйиб
ўзим дугоналарим билан
телефонда гаплашиб қолиб
кетдим... Жим бўлиб
қолганидан кирсам укам
кўзларини катта катта
очганча сув тагида тепага
қараб ётибди. Оёқ қўлим
музлаб қолган бўлса хам шок
холатида миям ишладими
тушунмадим тезда укамни
олиб ерга ағдариб сувни
чиқаришга харакат қила
бошладим, танам дағ дағ
титрайдию лекин тез тез
харакатдаман. Телевизорда
кўргандек жон жахдим билан
массаж қилиб хаво бера
бошладим...бефойда..кўкара
бошлади... қанча харакат
қилдим бўлмади, шартта
халатга ўраб ялангоёқ кўчага
югуриб чиқдим, кўчада
қўшниларим бир иктаси
турибди мен жон холатда
мошина йўл тарафга
чопяпману ёрдам беринглар
дея бақиравердим. Аввалига
қўшнилар саросимага
тушишди кейин болани
жонсизлиги ва мени
ялангоёқлигимни кўриб
бирини эри энди келган
эканми югуриб мошинасига
қўлимдан тортиб ўтказди.
Шифохонага борсак кеч экан.
Бутун шифохонани бошимга
кўтариб дод солдим, илтимос
бир нарса қилинглар дейман,
бир медсестрани уриб кетсам
денг нега жим турибсан
деб...ох эсласам ўша
пайтларни... (овози титрайди)..
Уйга келган ота онамни
қўшнилар кўчаданоқ бўлган
воқеа билан кутиб олишган.
Мен бу орада шифохонада
нима қилишни билмай телба
бўлиб ўтиргандим. Онам кела
солиб ура кетди. (йиғлаб
юборади). Нималар бўлганини
элас эслайман худди
фильмдаги узуқ юлуқ
кадрлар каби. Отам югуриб
ўтди, бақирди, келиб нима
қилдинг деб бақирди туртди
сўкди... Онам сен ўлсанг
бўлмасмиди, асли
кўролмасдинг укангни, у
эркатой бўлганига бутун умр
хасад қилиб келдинг хам
деди..деди..деди..кўп нарса
деди. Йўқол лаънати кўзимга
кўринма дегани аниқ ёдимда,
чунки итариб итариб хайдаб
бу сўзни бақириб айтаётганди.
Ўғлимни нобуд қилдингми сен
хам керакмассан деди... Шок
холатим аслида энди
келганди. Уйғонармиканман
десам бўлмадим, ростдан
бўлаётганди. Ялангоёқ
юравериб бир остановкага
келиб йўловчилар кутадиган
бекатдаги скамейкага
чўзилиб ётиб ухлаб қолдим.
Қаердан уйқу келди
тушунмайман. Хеч нарсани нарсани
билмай ухлабман.
Уйғонганимда кечаси эди.
Биронта одам келиб кимсан
нимасан демайдия. Ўзимга
қарасам рости кўчадаги
лўлилардан фарқим йўқ, уйчи
кийимда, ялангоёқ, сочларим
тўзғиган... Уйга ёки
қариндошларим ёки
дўстларимникига
боролмасдим. Мен ўзимни
қотил деб билардим. Сиз
тушунмайсизда боролмасдим,
осон гапириш лекин
боролмасдим. Холатимни
тушунтира олмайман, қайта
кўчада туғилдим шу куни,
тарихим ўчган кун шу куни
эди. Яна тентираб бозорга
бориб қолдим. Ўша ерда
оптовиклар қараб туриб, бир
аёл келиб хайдай бошлади
ўғри деб ўйлаб. Йиғлаб
юборсамда... Бир нарсани
қайтаравераман тавба, уйга
боролмайман хайдаманг,
онам ўлдириб қўяди, укамни
кўмиб келган хозир, мандан
воз кечди яна нималадир
гапириб додлаб йиғлаб
ётибман хуллас.. Халиги хотин
мендан бешбаттар шокда.
Секин четга олиб юпата
бошлади, сотадиган растасига
олиб бориб чой берди. Ўзимга
келиб воқеани гапириб
бердим. Уйингга бор пул
бераман, юр олиб бораман
хам деди. Кўнмадим. Майли
юр бугун меникида қоларсан
деб уйига олиб кетди. Ўзи хам
квартирада турадиган
тадбиркор аёл экан. Эртаси
эрталаб оёғимга шиппак
бериб бозорга олиб чиқди, иш
билан чалғитай деган шекил
ишлата бошлади. Бирга савдо
қилдик. Шу аснода унга
қарашиб ишлаб кетдим. Бу
орада неча маротаба мавзу
очиши билан тутқаноғим
тутиб додлаб йиғлашга
тушаманде яна... Ўша
психологик синиш бўлганди,
ишонасизми яқинда шундан
тузалдим. Қандай
қилиблигини кейинроқ хозир
этиб бераман. Бир куни савдо
қилиб турсам холамгиларни
кўрдим, бозорликмас аниқ
мени қидиришаётганини
кўриб хам хурсанд бўлдим
хам қўрқдим. Негадир мени
қамашмоқчи деб ўйладимда.
Шу фикр кўп турган уйга
борсам онам мани милицияга
бериб қаматади деб
ўйлардим хам. Югуриб қочиб
кетдим. Холамгилар
сотувчилардан мени
сўрашган, лекин мен исмимни
бозорда хаммага Наргиза
дегандим, халиги хотинга хам
албатта. Шунга халиги мен
билан ишлаётган хотинга
етиб боришмаган. Менимча
убу ким танишлардан мени
бозорда кўриб бориб
айтишган бўлса холамгилар
қайтаришни ўйлашган чоғи.
Буни мен хозир тушунаман
ўша пайтчи? Шок холатида
юриб қаматишмоқчи дердим.
Эх...кечалари тушларимга
укам кириб тер босиб уйғониб
кетардим. Ғирт рухий хаста
бўлиб қолгандим, кунда
кунора шундай уйғониб кетиб
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 21

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!