Дунё бӯлиб кетдим
Мени шоир деманглар ҳаргиз,
Дунё бўлиб келдим дунёга.
Она халқим, сен учун ёлғиз,
Фидо бўлиб келдим дунёга.
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Қаердаки, дард аҳли бордир,
Билинг: улар менинг томондир.
Дард аҳли деб, мен улар учун,
Даво бўлиб келдим дунёга.
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Мен ўз фикрим, юрак сўзимни,
Аҳли башар очиб кўзини,
Билмаганлар билиб олсинлар,
Наво бўлиб келдим дунёга.
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Fариб менинг ғамзада ҳолим,
Туришим шу қалб тўла болим.
Ношукрлар қилсин деб шукр,
Гадо бўлиб келдим дунёга.
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Яратганни олсин деб ёдга,
Меҳр ила боқсин ҳаётга.
Гоҳи вафо, гоҳида эса,
Жафо бўлиб келдим ҳаётга.
илҳом шер