САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 24.11.2024
Soat: 08:18

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : БИР ЯРИМТА ДЎСТ...
Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ... davomi

Библиотека | Ibratli hikoyalar

Худони ёмон деган профессор шарманда бўлди

Тэги:ahborot | habarlar | новости | newsuz | news | yangiliklar | yangilik | uznews | xabarlar
Добавил:DENTER (14.07.2022 / 12:55)
Рейтинг:rating 1811 article (1)
Прочтений:3718
Комментарии:0
Кунларнинг бирида университетда маъруза ўқиётган профессор-ўқитувчи талабаларга: "Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми?” деган савол билан мурожаат қилди. Бир талаба дадил туриб жавоб берди:

– Ҳа, профессор, барча мавжудот Худо томонидан яратилган.
– Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор.
– Ҳа, сэр, – жавоб берди талаба.

Профессор сўради:
– Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни ҳам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, "Биз қандай бўлсак, қилмишларимиз ҳам шунга яраша бўлади”, – тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да?
Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди…

Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради:
– Сизга савол берсам майлими, профессор?
– Албатта, – жавоб берди профессор.
Талаба туриб сўради:

– Совуқлик мавжудми?
– Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан?
Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди:
– Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол – иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз.

Талаба давом этди:
– Профессор, қоронғилик мавжудми?
– Албатта мавжуд.
– Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Қоронғулик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғуликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, ҳар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғуликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғу эканини сиз қайдан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғулик – ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча.

Охир оқибат, талаба профессордан сўради:
– Сэр, ёмонлик мавжудми?
Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди:
– Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни ҳар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир.

Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди:
– Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғуликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади.
Профессор шарманда бўлганча жойига ўтирди…

Худони ёмон деган профессорни шарманда қилган ёш талабанинг исми – Альберт Эйнштейн эди…
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 22

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!