Чили қалампири таркибидаги капсаицин моддаси организмда соғлиқ ҳамда қоматга ижобий таъсир кўрсатадиган ўзгаришларни ишга туширади.
Аниқланишича, чили қалампирининг нафақат пазандалик, балки тиббиётда ҳам самараси бор экан.
Олимлар олиб борган тадқиқотлар хулосасига кўра, чили қалампири вазн камайишига ва инсулин миқдорини меъёрда ушлаб туришга хизмат қилади.
Чили қалампири одам организмида ёғларнинг фаол метаболизмини ишга туширади, энергия ҳамда иссиқлик алмашинувини фаоллаштиради. Бундай натижага чили қалампирига ўткир таъм берувчи капсаицин моддаси туфайли эришилади. Капсаицин, шунингдек, мияда оғриқ сигналларини блокловчи ҳамда организмдаги яллиғланиш жараёни фаоллигини камайтирувчи рецепторларни ишга туширади.
Чили қалампирининг инсулин миқдорини меъёрда ушлаб туриши семизлик, диабет ва юрак қон-томир касалликларини даволашда хизмат қилади