САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 04:52

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Nima uchun siniq va darz ketgan idishlarda ovqat yeyish mumkin emas?
Nima uchun siniq va darz ketgan idishlarda ovqat yeyish mumkin emas? “Islam-today.ru” ana shu savolg... davomi

Библиотека | Hayotiy voqealar

Рашки жуда ҳам кучли саводгар бўлган экан.

Тэги:xikoyalar voqelar | hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola
Добавил:DENTER (04.05.2022 / 00:33)
Рейтинг:rating 1645 article (1)
Прочтений:4808
Комментарии:0
Рашки жуда ҳам кучли
саводгар бўлган экан. Бир
куни у бир гўзал қизга
уйланибди. Ҳар кун савдо
ишлари билан бозорга кетар
чоғида ховли дарвозасини
қулфлаб, хотинини қамаб
кетар экан. Бу нарса хотинга
ёқмас ва ҳар кун эридан унга
ишонишини ўтиниб сўрар,
лекин барибир уйда ўтириб
ҳам эр ишончини қозона
олмабди.
"Аёл макри қирқ туяга юк
бўлади, агар аёл ҳоҳласа,
филни устида хиёнат
қилади"
деб айтиб кетганлар ота-
боболаримиз. Турмуш
ўртоғини ишончига кира
олмаган хотин охир-оқибат
уйдан чиқмай, аниқроғи
деворлари баланд қилиб
ўралган ва эшигига қулф
осилган уйда ўтириб ҳам
эрга
ҳиёнат қилиш режасини
тузибди. Аёл ўз режасини
маҳалладаги сутчи кампир
ёрдамида амалга оширади.
Ўша кампир маҳалладаги энг
келишган йигитга аёл ёзган
мактубни тутқазади. Йигит
эса, у аёлни эрини жуда
яхши
таниши, эрининг рашкчи
эканлиги, асосийси уйга
киришни иложи йўқлигини
айтади. Шундан кейин аёл
кампир ёрдамида йигитга
режа ёзилган мактубни
юборади. Унга кўра йигит
аввал рашкчи савдогарни
олдига бориши, унга сафарга
кетаётганини ва бир
сандиқни унга омонат
ташлаб
кетишини айтиши лозим эди.
Савдогар рози бўлди ва
ичида йигит кириб олган
сандиқни уйига олиб кириб,
дарвозани қулфлаб бозорга
кетди. Мана энди нима
бўлишини тасаввур
қилаверинг. Сандиқ ичига
йигитни киритиб уни
қулфлаган кампир аёлга
калит олиб келиб, доим
суҳбатлашадиган эшик
тирқишидан берди...
Кеч тушганидан кейин эр
уйга
қайтди. Хотин ундан бу
сандиқ қаердан келиб
қолганини сўради. Жавобни
эшитгач эрига "Ўзингиз ҳеч
кимга, хатто менга турмуш
ўртоғизга ишонмайсиз! Нега
бегона буюмларни уйимизга
олиб кирасиз?" деб сўради.
Кейин эса эрини сандиқ
қулфини бузишга мажбур
қилди. Аввалига ширин
ҳаёллар билан ётган йигит
сандиқ қулфини умуман
кутмаган одами очганлиги
кўриб карахт аҳволга тушиб
қолди. Уни кўрган
савдогарни
эса кўзига қон тўлди.
Қўлидаги болта билан энди
чопмоқчи бўлган эди. Орага
хотини аралашди.
- Тўхтанг! Буни ҳаммасини
мен ўзим уюштирдим. Бу
йигитда айб йўқ! У ҳам мени
режамни қурбони бўлди. Гап
шундаки, сизга мен қанча
кўп
ялиндим, Аллоҳдан
қўрқишимни ва ҳиёнат деган
сўз мен учун бегона
эканлигини қанчалик сизга
уқтирмай, барибир
ишончсизликда давом
этдингиз ва дарвозани
қулфлаб кетардингиз. Мана
энди ўзингиз ўйланг сизни
сандиқни очишга
мажбурламаганимда,
сандиқни эса сиз
йўқлигингизда мана бу калит
билан ўзим очсам нима
бўлар
эди?"
Ҳа, савдогар ҳаммасини
тушинди. Турмуш ўртоғига
нисбатан ишонч туйғуси
уйғонди ва унга янада кўп
меҳр қўйди. Уларни
муҳаббатлари янада
мустаҳкамланди. Кейин эса
савдогар аёлини қанчалик
суйгани сари уни янада
қизғониб рашки ҳам
ортаверди. Лекин унга
ишонгани учун, дарвозага
қулф солмас эди.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 36

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!