ҳикоя инглиз тилидан
таржима қилинди..
Таржимон: Улуғбек Рахматов
Иссиқ кунларнинг бирида,
чанкаган қарға сув излаш
учун бутун дала бўйлаб
учарди. Узоқ вақт давомида
у ҳеч нима тополмади. У
ўзини жуда кучсиз ҳис
қилди. Дейарли умидини
узган эди. Тасодифан
пастроқда куза ичида сув
кўрди. Қарға бошини кўза
ичига солишга ҳаракат
қилди. Афсуски у тушундики
кўзанинг тепа қисми жудаям
ингичка экан. Кейин у сувни
ташқарига тўкиш учун
кўзани пастга итаришга
уринди. У билдики кўза жуда
оғир экан. Қарға бироз
муддат астойдил фикрлади.
Кейин эса атрофга қараб, бир
қанча майда тошларни
кўрди. Тасодифан унда
ажойиб фикр пайдо бўлди. У
майда тошчаларни битта
битта териб, ҳар бирини кўза
ичига ташлай бошлади. Кўза
ичини кўп кўп тошчалар
билан тўкдирган сайин, сув
сатҳи ҳам кўтарилиб
қоларди. Тез фурсатда
қарғанинг сув ичиши учун
етарлича баландликкача
кўтарилди. Унинг режаси
амалга ошди!
Агар сиз астойдил қаттиқ
ҳаракат қилсангиз, тезда
муаммоингиз ечими
жавобини топа оласиз.