«Холамнинг қизи ярим йил
аввал атвтоҳалокат туфайли
ёруғ дунёдан кўз юмди.
Яқинда онам билан бирга
холамни йўқлагани бордик.
Қизидан кейин ҳар доим
кўзлари йиғидан қизариб
юрадиган холам бу сафар
бизни кулиб кутиб олди.
Табассуми ортида дард
яширингани билиб турардик.
Онам билан иккимизнинг
унга ғалати қараётганимиз
сезилдими, ўзи гап бошлади:
«Ўтган ҳафта туш кўрибман.
Сарвинозим 7 яшар қизча
ҳолида экан. Қўлида сувга
тўла иккита челакни кўтариб
олиб, қийналиб юриб
келаяпти. «Вой қизим, нега
бу оғир челакларни кўтариб
юрибсан, уларнинг ичида
нима?» десам, менга маъюс
боқиб, «Сизнинг кўз
ёшларингиз, ойижон...» деди.
Чўчиб уйғондим ва бошқа
энди йиғламайман деб
ўзимга ўзим сўз бердим!»