САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 10:41

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Zilola
Hikoyada keltirilgan ismlar hammasi taxminiy ... Ismim Abbos 96-yilman bu voqea yozda boldi meni Zi... davomi

Библиотека | Hayotiy voqealar

Солиҳа аёл

Тэги:hikoyasu | xikoyalar | kerakli maqola | hikoya 18 | hikoya su | 18
Добавил:DENTER (28.04.2022 / 12:35)
Рейтинг:rating 1565 article (0)
Прочтений:4548
Комментарии:0
screenУлуғ олимларимиздан биттаси
дарсларининг бирида ажойиб
ҳикояни айтиб берди.У
дўстларидан бирини зиёрат
қилиш учун борди. Дўстини
ғамдан гангиб қолган,
ниҳоятда қайғули ҳолда
кўрди. Ундан бу
хафагарчиликнинг сабабини
сўраганда, дўсти йиғлаб
юборди. Сўнг:
- “Тақсир, аёлим касал. Уч
кундан бери унинг тепасида
қараб ўтирибман” - деди.Олим
айтади:
- “Унинг бу қадар қаттиқ
изтиробини ва йиғлашини
кўриб ҳайрон бўлдим”.
Шунда у:
- “Тақсир, эҳтимол аёлим учун
изтироб чекиб, кўз ёш
тўкишим сизга ғалати
кўринаётгандир. Агар сиз у
ҳақда мен билган нарсани
билганингизда, мени бу қадар
унга қайғураётганимдан
ҳайрон бўлмас эдингиз” –
деди.
Олим айтади:
- “У ниҳоятда фақир киши
бўлиб, ўзини эҳтиёжини ҳам
қоплай олмайдиган оддий,
унча эътиборли бўлмаган бир
вазифада ишлар эди.
Кунларнинг бирида,
Аллоҳнинг инояти ила бир
обрў - эътиборли давлатманд
киши, унинг омонатдорлиги ва
диёнатини кўриб, агар истаса,
унга ўз қизини никоҳлаб
беришини таклиф қилганини
айтди. Тўй бўлиб ўтди. Жуфти
ҳалоли, унинг ҳаётини
жаннатга айлантирадиган
даражада ниҳоятда солиҳа
аёл эди. Кунларнинг бирида
унинг отаси менинг олдимга
келиб:
- “Эй йигит, Аллоҳдан қўрқ!
Хотининг учун бироз нон,
пишлоқ, қалампир ва ловия
ҳам сотиб олиб бер. Ҳадеб
гўштни кўпайтирма. У гўшт –
ёғ ва меваларга тўйган” - деди.
Ҳалиги киши:
- “Унинг гапларини эшитиб
ҳайратда қолдим. Унга нима
деб жавоб беришимни ҳам
билмас эдим. Бу гапи билан
нима демоқчи бўлганини
тушунолмай хотинимни
олдига келиб, унга отасидан
эшитган гапларимни айтдим
ва отасининг нима учун
бундай деганининг сабабини
сўрадим”. Аёлимнинг
жавобини эшитиб, оёқларим
титраб кетди. У ҳар сафар
отасининг уйига борган вақтда
унинг олдига гўшт ва ёғли
таомлар, турли мевалар
келтирилса:
- “Мен бундай таомлардан кўп
еганман. Эрим бундай
таомларни сероб қилганлиги
учун буларни истеъмол
қилишни истамайман. Гўшт ва
ёғли таомлардан тўйдим.
Пишлоқ, қалампир, ловия ва
шунга ўхшаш нарсаларни
кўнглим тусаяпти” - дер
эди.Лекин аслида эрининг
уйида бир ёки икки ойда бир
марта гўштни кўрар, улар
одатда нон, пишлоқ, қалампир
ва ловия каби оддий емишлар
билан кун кечиришарди.
Эрининг топиш - тутиши яхши
бўлмаганлиги учун бир
амаллаб рўзғор
тебратишарди. Аёли эса ота-
онаси ва қариндошлари
олдида эрининг обрўсини
сақлар, бошқалар олдида
унинг шаънини юксак
мақомга кўтарар эди.
Етишмовчилик ва очлик
машаққатларига сабр қилар,
бирорта инсон эрини
ҳожатмандлиги ва фақирлиги
сабаб камситишига рози
бўлмас эди. Келиб чиқиши
бадавлат хонадондан
бўлишига қарамай, эрининг
топганига сабр қиладиган
солиҳа аёл эди. Ҳалиги киши,
олимга қараб:
- “Тақсир, мана энди аёлим
учун қайғуришим ва у учун
кўз ёш тўкишимнинг сабабини
билдингиз. Бу унинг битта
фазилати, холос, мен унинг
одоб-ахлоқи, намози, рўзаси,
тақвоси, менга ва бошқаларга
чиройли муносабатда бўлиши
ҳақида ҳали сўз очмадим” -
деди. Олим бошини қуйи
солганча, унинг гапларини
эшитди. Сўнг чин дилдан дўсти
ва унинг оиласи ҳаққига дуо
қилди.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 29

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!