САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 11:24

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Shaytonning öljasi
Uvays Qaraniy aytgan ekan: -Kimki yaxwi yeyiwni,yaxwi kiyiw va ayollar b n yuriwnk sevsa, bunday ki... davomi

Библиотека | Hayotiy voqealar

Менга дада бўлинг

Тэги:hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola | xikoyalar | hikoyasu | 18
Добавил:DENTER (28.04.2022 / 12:33)
Рейтинг:rating 1563 article (1)
Прочтений:4886
Комментарии:0
screenЭркак қаердандир пайдо
бўлган, тиззаларини маҳкам
қучоқлаб олган боланинг
сўзларини аввалига
англолмади. Сен қаердан
келиб қолдинг болакай?
– Менга дада бўлинг... Эркак
аста тиз чўкиб, болакайнинг
оппоқ лўппи юзларини
силади.
– Нима сенинг даданг йўқми?
Болакай боши билан “йўқ”
ишорасини қилди. Эркакнинг
бутун вужуди жимирлаб
кетди. Мусаффо, мунчоқдек
кўзларга, сарғиш, жингалак
сочларга, ярми емирилиб,
ярми тушиб кетган кемшик
тишчаларга қараб кўнгли
ийиди. Чўнтагидан конфет
чиқариб, болакайнинг
қўлларига тутқазди. Болакай
қувончдан ирғишлаб кетди.
– У-р-р-а-а, дадамни топдим!
Сиз ростдан ҳам менинг дадам
экансиз!
– Қаердан билдинг буни?
– Ойим даданг жуда яхши
инсон деганлар. Кучли,
меҳрибон деганлар. Яначи,
ҳали келса сенга кўп
ширинликлар, кааттакон
машина олиб келади деганлар.
Мана, менга конфет бердингиз-
ку!
– Ойинг тўғри айтган экан,
қани буёққа юр-чи... Эркак
болакайнинг жажжи
қўлларидан тутиб, йўлнинг
нариги бетидаги ўйинчоқлар
дўконига бошлади.
– Вуй зўрлигини! Шу менгами?
– болакай кўзларини катта-
катта очганча ўйинчоқ
машинани бағрига босди.
– Қалай ёқдими?
– Даҳшатку! Нодирдаям йўқ
бунақаси!
– Нодир ким акангми?
– Йўқ, ўртоғим. Доим менга
сенинг даданг йўқ, менинг
дадам бор, дадамнинг
машинаси ҳам бор, деб
мақтанади. Ҳали уйга борай,
мен ҳам унга роса
мақтанаман. Сизнинг
машинангиз борми?
– Бор. Уйинг қаерда, қани
ойингнинг юраги ёмон
бўлмасдан борқолайлик-чи...
– Ойим ҳув анави ерда, –
болакай бармоғи билан сал
наридаги шифохонага ишора
қилди.
– Ойинг касал бўлиб қолдими?
– Ҳмм... Мен уларни кўргани
кетяпман. Бувим ухлаб
қолгандилар секин, билдирма-
аай чиқиб кетдим.
– Оббо сеней! Қани, борақол
унда, бувинг ҳам хавотир
олаётгандир.
– Сиз бормайсизми? Ойим
сизни кўриб роса хурсанд
бўладилар.
– Йўқ, мен кейин... Ўзим
бораман хўп?
– А-а, билдим, гул олиб кейин
борасиз-а? Кинода шунақа
қиладику, майли, унда мен
кетдим. Лекин тезроқ боринг,
ойим иккинчи қаватдаги,
тўғридаги хонада ётадилар.
Эркак қўлларини силкиганча
узоқлашиб бораётган
маҳмадона болакайнинг
ортидан жилмайиб қараб
қолар экан, ич-ичини нимадир
кемирар, гўёки оёқларининг
учигача музлаб борар эди.
"Шўрлик болакай, дадаси
вафот этганмикин? Агар тирик
бўлганда ақалли бир ойда бир
йўқлаб турса бўлардику. Агар
менда шундай фарзанд
бўлганидами..."
Эркак биринчи аёлига кўнгил
қўйиб, онасининг
норизолигига қарамай оёқ
тираб олиб уйланганди. Она
норози бўлса барии бир
рўзғорда ҳаловат бўлмас экан,
қайнана келиннинг
жанжаллари ахийри оиланинг
бошига етди. Аёли
индамайгина чиқиб кетдию,
қайтиб қадам босмади.
Ажрашдилар... Бошда йўқлаб
боришга ғурур, сўнгра имкон
йўл бермади. Кейинги аёли
эса... У енгилоёқни эслагиси
ҳам келмайди. Биринчиси
барии бир биринчиси экан...
Ўшанда сабрли бўлиб икки
тарафни муросага
келтирганда, балки... Оғир
хаёллар эркакни чарчатди,
беихтиёр бояги нотаниш
болакай ҳақида ўйлади. Балки
онаси оғир аҳволдадир?
Қийналиб қолишгандир
балки... Балки бола деразадан
термилиб, "дада"си келишини
пойлаб ўтиргандир? Эркак бир
қарорга келгандек, шаҳдам
қадамлар билан шу яқин
атрофда жойлашган гул
бозорига қараб кетди. – Ана,
ана айтдимку, дадамни
топдим, ҳозир келадилар, деб!
Палатанинг очиқ эшиги ёнида
чўккалаб олганча ўтирган
болакай югуриб келиб
эркакнинг бағрига отилди.
Дераза ёнида жойлашган
каравотда осмонга тикилганча
ётган рангпар аёл эшикдан
кириб келаётган эркакка кўз
учида боқди-ю...
– Сиз?
– Маҳфуз?......Алам устида
ҳаммасига қўл силтаб,
юрагининг остида ура
бошлаган жажжи юракча
ҳақида айтишни ҳам жоиз
топмай уйдан бош олиб кетган
ёлғизликнинг этагидан
тутишга қасд қилган аёл
орадан беш йил ўтиб
қаршисида қадрдон
нигоҳларни ҳис этар экан,
тинмай талмовсирар, ўзини
тартибга келтиришга уринар,
дадасининг қучоғида
ўтирганча кўзлари қувончдан
порлаётган гўдак тақдирнинг
кутилмаган совғасидан
каловланиб қолган эркакнинг
бақувват елкаларига бош
қўйиб, онасига “Охири топдим
уларни!” дегандек жилмайиб
қарар эди
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 22

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!