САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 24.11.2024
Soat: 07:31

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : ЭРКАКЛИК ҒУРУРИНГ тушиб қолди, АСЛО ТОПОЛМАЙСАН ..
Бир йигит велосипедида кетаётиб қари аёлга урилиб, йиқитиб юборди. Йигит қари аёлдан узр сўраб, т... davomi

Библиотека | Hayotiy voqealar | Кичкина малика
<< 1 2
ташлаб кетишимни ўйлайман. Куни бўйи ортимдан эргашадиган, ҳатто кечалари бўйнимдан маҳкам қучоқлаб ётадиган қизчам менсиз нима қилишини ўйлайман.

Начора, рўзғор,тирикчилик. Шериклар Тошкентдан иш топишибди. Кичкина маликам билан хайрлашиш осон бўлмаслигини билганим учун у уйғонмасидан жўнаб кетдим.

Кутганимдек бўлди. Мени йўқотиб қўйган қизим аясини ҳам, акаси ва опаларини ҳам қийнаб юборибди. Нуқул мени сўраб йиғлар эмиш. Овқат маҳаллари бир коса овқатни олдириб қўйиб, ўзи ҳам емай, "Дадажоним келса, бирга еймиз”, деб ўтирармиш.

Яхшиям эндиги телефонларнинг имконияти катта. Уйдагилар билан кўришиб гаплашадиган бўлдим.

– Маликамни чақиринглар! – дедим телефонда аяси кўриниши билан. – Қани менинг кичкина маликам?

Телефонда мени кўрган қизим йиғлаб юборди.

– Дадажон, қаердасиз? Қачон келасиз?

– Нима бўлди, кичкина маликам, мени соғиндингми?

– Жудаям-жудаям соғиндим, – ҳиққиллади қизим.

– Қайси кўзинг билан?

– Буниси билан ҳам, буниси билан ҳам, – деди ёшли кўзларини кўрсатиб.

Чидай олмадим. Тонг саҳарда туриб, Самарқандга жўнадим.

Кичкина маликамнинг хурсандчилигини кўрсангиз эди. Ўзи нимани яхши кўрса, менга илинади. Ҳатто латта-путтадан ўзи ясаб олган қўғирчоғини ҳам менга беради:

– Опаларимга бериб қўйманг яна, хўпми? Бу иккимизники.

Тошкентда ишлаган вақтимда ҳар ҳафта уйга бориб турдим. Янги йил байрамини ҳам бирга ўтказдик. Аммо тўрт кун ўтиб, яна мусофирчилик тўрвасини елкамга илдим, Москвага учдим…

Уйдагилар билан ҳар куни кечқурун "имо”лашиб турамиз. Ҳар ҳолда кўришгандай бўламиз-да. Кичкина маликам мени телефонда кўрганидан бир кунлик воқеаларнинг ҳисобини бера бошлайди:

– Гулиларнинг пишаги туғди. Тўртта. Учтаси ола, биттаси қора. Қорасини сенга бераман, деди.

– Опам иккимизнинг қўғирчоғимизни яшириб қўйди. Дада-дада деб йиғлашни бас қилсанг, бераман, дейди. Айтинг, берсин, мана, йиғламаяпман-ку?

– Қани, опангга бер-чи, – дейман бошқалар билан ҳам гаплашишга баҳона топилганидан хурсанд бўлиб.

Барибир телефонни опаларинидан тортиб олади:

– Дада, сизга ўйнаб бераман, – дейди рақсга шайланиб. – Қўшиқ айтинг!

– Оббо, – дейман-у, барибир қўшиғимни бошлайман:

– Лалай-лалайчи келди, кўчага мойчи келди,

Кўчага мойни ташлаб, санамга совчи келди…

Наврўз арафасида қўшнилар сумалак қилишибди. Менинг жажжи маликам "Дадам келса, ейди”, деб олдириб қўйган бир коса сумалак, тура-тура ачиб кетгач, ундан яшириб, зўрға ташлаб юборишибди. "Дадамнинг сумалаги қани?” деб бир ҳафта жанжал қилибди.

Ҳалигача уйда бирор тансиқ таом қилишса, менга деб олиб қўяр экан.

Ҳовлимиздаги чилги узум пишибди.

– Дада, узумимиз пишди! – дейишди акаси ва опалари суюнчилаб.

– Зўр-ку? Қани, кичкина маликамга беринглар-чи? – дедим.

Уни чақиришади. У бўлса, битта чиннига солинган икки бош чилгини кўтариб келиб, менга кўрсатади:

– Дада, дадажон! Сизга узум олиб қўйдим, – дейди энтикиб. – Мен ҳали емадим. Келсангиз, бирга еймиз. Мана буниси менга, буниси сизга.

Томоғимга бир нима тиқилади. Кўзларим ёшланади. Бир нима дея олмайман. Қизим ҳайрон бўлади:

– Дадажон, сизга нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? Сизни ким уришди?

Мен кўнглимдан ўтганларини айтаман:

– Қизим, жоним, ўзимнинг кичкина маликам! Мени яна ким сенчалик севар экан?

– Азизим, яна ким мени сенчалик соғиниб кутар экан бу дунёда?

– Қаердан олдинг бунча меҳрни?

– Муштдек жуссангга қандай сиғади бунча синоат?

Кичкина маликам – Муслимам бу сўзларимнинг биттасига ҳам тушунмай, кўзларини пирпиратиб тураверади. Ўзи билганини айтади:

– Дадажон! Мен сизни соғиниб кетдим. Мана бу кўзим билан ҳам соғиндим, буниси билан ҳам. Қачон келасиз?
Скачать txt | fb2
<< 1 2
На главную
Онлайн: 0 / 7

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!