САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 06:40

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Qorboboga xat
Bir qizaloq qorboboga xat yozibti. Qorbobojon shu yili menga uka sovģa qil dib Ertasi kuni qorbob... davomi

Библиотека | Hayotiy voqealar | «Азобли йилларим учун ҳеч кимни айбламайман, фақат шукр қиламан» — ҳаёт синовларида синмаган аёл ҳик
<< 1 2
Чунки ўзи табиатан кимгадир муҳтож бўлишни истамасдим. Ҳамма юкни ўз бўйнимга олишим керак, деб янглиш ўйлаганман. Ҳозир ўйласам, энг катта хатом шу бўлган экан.

Эрим рўзғорнинг кам-кўстлари ҳақида сўрамасди. Айбим шуки, булар ҳақида эримга айтмаганман. Савдога чиққанимда уйга керакли нарсаларни ўзим уйга олиб келиб қўярдим. Уйда гўшт ёки бошқа масаллиқ йўқлигини, келишида олиб келишини айтмасдим. Дўконга чиқиб ўзим олиб келиб, эрим келишига овқатни тайёрлаб қўярдим. Эримнинг кўнглини олиш мақсадида чидардим инжиқликларига. Аслида, ҳаммасини тайёрлаб қўйганим учун ҳам қадрсизга айландим.

Савдогарликдан топган пулимни уйда сақлардим. Пулим йўқола бошлади. Кимдан шубҳаланишни билмасдим. Қарзга кириб кетаверганим учун савдогарликни ташладим. Кейин ўзимни пишириқ савдосига "урдим”. Тонггача пишириқ тайёрлаб, бозорга олиб чиқиб сотардим.

"Эрим зинадан итариб юборди”

Эримнинг сон-саноқсиз хиёнатлари мени адойи тамом қилди. Кўчада кўпчиликдан эшитардим. Кимдан фарзандли бўлгани номаълум бир енгилтак қизга илакишиб қолди. Бу ҳолатгаям доимгидай кўз юмдим. Эрим фоҳиша аёллар билан қилган ишларини мен билан қилишни талаб қиларди. Хўрлигим келарди. "Мен сизнинг аёлингизман, кўчадаги енгилтак қизларингиз эмасман”, десам, сен менинг қонуний хотинимсан, ҳаққим бор ҳаммасига, дерди. Хўрлик-у зўрликка чидолмасдан ўзимни ўлдиришга ҳам уриндим.

Бир куни эримнинг туғилган кунини бир ресторанда ўтказдик. Ҳамма қариндошлар йиғилди. Зиёфат ўртасида кўринишидан енгилтабиат икки қиз кириб келди. Зиёфат охирлаб ҳамма кета бошлади. Фақат эркаклар қолди. Мен қолган-қутганларни йиғиб, уйга ташлаб келиш учун кетдим. Қайтиб келсам, эрим ўша қизлардан бири билан вальсга тушаётган экан.

Табиийки, жаҳлим чиқди. Ўртада катта жанжал бўлди. Эрим мени ҳамманинг олдида ҳақоратлади. Кейин қўлимни силтаб юборди, мувозанатни йўқотиб, зинадан йиқилиб тушдим. Бошимдан жароҳат олганим учун ўшандан кейин бошим тез-тез оғрийдиган бўлди. Ҳаммасидан чарчаганимдан ота уйимга кетиб қолдим. Мени сўраб келмади.

Бир куни жиянини жўнатибди. Уйда усталар ишлаяпти, овқат қилиш учун тез келсин, деб айттириб юборибди. Бормаслигимни айтдим. Бироздан кейин ўзи кириб келди. Уйда келинимдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Бошимни бетонга уриб кетди. Қаттиқ зарба едим. Тез ёрдам чақирдик. Акам қайтиб боришимни талаб қилди. Бордим. Яна ўша аҳвол. Опамга телефон қилиб, мендан талаб қилаётганларини айтиб бердим. Опам келди, акамгаям тушунтирди. Икки боламни олиб, чиқиб кетдик.

"Россияга ишлашга кетдим”

Ота уйимда бироз муддат яшадим. Уйда ўтириш, уйдагиларнинг қўлига қараб туришга виждоним чидамади. 2011 йил эди. Худога таваккал қилдим-да, болаларимни олиб Тошкентга бордим. Қибрайда синглимнинг бўш турган уйига жойлашдик. Ўғлимни ўқишга, синглимни ўқув-марказига жойлаштирдим. Ўзим шим тикадиган цехда ишладим. Олти-етти ой ишлагач, раҳбаримиз Россиядаги корхонанинг филиалига ишчи кераклигини айтди. Кетишга қарор қилдим. Болаларимни опамникига ташлаб, 2013 йилда Россияга учиб кетдим.

Турклар очган фирма экан. Турк тилини билганим учун таржимонлик қилдим. Дам олиш кунлари бўш ўтирмаслик учун турк раҳбаримизнинг уйига бориб, тозалаш ишларини қилардим. Турк оиласига ишим маъқул келди, шу сабабли мени жуда ҳурмат қилишарди, ёрдам беришарди. Россияда доллар қиймати ошиб кетганидан кейин турклар фирмасини ёпиб, Туркияга қайтиб кетишди. Мен ҳам Ўзбекистонга қайтдим. Орадан 10 кун ўтиб, фирма раҳбарининг аёли телефон қилиб, боласига энагалик қилишим учун Туркияга таклиф қилди. У ерда 4 йилдан ортиқ туркларнинг фарзандига қарадим.

"Болаларим олдида айбдорман”

Шунча йилларим муҳожирликда ўтган бўлса, топган даромадимни болаларимга кийим-кечак, керакли буюмларни олишга сарфладим. Болаларим олдида ўзимни айбдор, деб билардим. Чунки уларнинг болалиги ота-онасиз ўтди, энг ширин дамларни ҳадя қилолмадим, деб ич-этимни тирнайман. Ортиқча пул йиғиб қўйишни ўйламаган эканман. Яқинларим қарз сўраса, бериб юбораверганман. Ҳозир кўчада 13-14 минг доллар пулим бор, ҳали ололганим йўқ.

Туркияда тўрт йил ишлаганимдан кейин Ўзбекистонга қайтиб келдим. Бироз муддат ўтиб, Россияга ишлашга кетдим. Қизимни ҳам чақирдим, бирга Москвада ишладик. Эрталаб тонг саҳарда кириб, кечки пайт ишдан чиқардик. Йигирматадан кўпроқ хонани бўлишволиб, қизим иккимиз тозалаб чиқардик. Икки йил ишлаб, Ўзбекистонга қайтдик. Карантин бошланганидан бери шу ерда қолиб кетдим.

Ҳозир қизим билан Тошкентда ижара уйда яшаймиз. Бирга тикув цехида ишлаймиз. Топганимиз ижара пули, еб-ичишга зўрға етиб турибди. Ўғлим дадаси билан Самарқандда ўз уйимизда яшайди. Эрим бу орада бошқа аёлга уйланди, ундан бир қизи бор. У эрим билан ўша уйда яшаяпти.

Қизим Самарқанд давлат университетига ўқишга кирди. Лекин имкониятим бўлмагани учун таътил олишга мажбур бўлдик.

Умримиз шу тариқа ўтяпти. Бошимдан ўтганлари учун ҳеч кимни айбламайман. Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин эди-ку, деб ўзимни овутаман. Барчасига шукр қилиб яшаяпман.

Муҳаббат Маъмирова суҳбатлашди.
Скачать txt | fb2
<< 1 2
На главную
Онлайн: 0 / 22

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!