САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 13:17

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Tog'am meni zo'rladi
Salom men Andijondan Shahnozaman 1997 yilman sizlarga aytadigon voqeam men bowimdan 6tkan men 6wa pa... davomi

Библиотека | Umr manzaralari

Ўз тақдирингдан қочишнинг ҳеч иложи йўқ – барибир қочиб қутулолмайсан

Добавил:DENTER (30.03.2022 / 22:13)
Рейтинг:rating 1452 article (1)
Прочтений:4653
Комментарии:0
Ёзувчи бадиий асар ёзар экан, ўз фикрларини ифодалашда бадиий тил ва бадиий тасвирларни қўллаш билан биргаликда, халқ мақоллари, мифлар, топишмоқлар ва ҳикматли сўзлардан ҳам фойдаланади. «Алкимёгар» асарида ҳам ёзувчи Пауло Коэло асар бадиийлигига алоҳида фусун ва мазмун бағишлаш мақсадида ҳикматли сўзларни кенг қўллаган.

Ушбу асарда Оскар Уайлднинг: «Одамзод доимо ҳаётдаги энг севган нарсасини барбод қилади», деган фикри бор. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Баъзан мақсадимизга етишга бир қадам қолганда, орқага қайтиш ҳисси пайдо бўлади, гўёки мағлуб бўлгандек бир зумда чекинамиз. Бу эса иродасизлик, қатъиятсизлик белгисидир. Демак, ҳикматли сўзлар зимдан тарбиялаш ва дидактик юк ташиш хусусиятига ҳам эгадир. Бундан ташқари, асарда тақдир, дунёнинг ўткинчилиги, одам ва олам, қаҳр ва меҳр каби азалий тушунчаларнинг изоҳини ўзида мужассамлаштирган ҳикматли сўзларни ҳам учратишимиз мумкин:

«Биз у ёки бу ҳақиқатни аввал бошда уни бутун қалбимиз билан рад қилганимиздан сўнг қабул қиламиз;

Ўз тақдирингдан қочишнинг ҳеч иложи йўқ – барибир қочиб қутулолмайсан;

Худонинг қаҳри қаттиқ, аммо унинг марҳамати ҳам чек-чегарасиз…»

Ҳикматли сўзларни асарда қўллашдан мақсад фақат китобхонга насиҳатлар беришгина бўлиб қолмасдан, асар қаҳрамонлари характерини очиш, бадиийлигини янада ошириш ҳамдир.

«Алкимёгар» асарида шундай ҳикматли сўзлардан фойдаланиладики, улар асар қаҳрамонининг иложсиз қолган дамларида ҳаётга бўлган муҳаббатини ҳатто бир дам ҳам сустлаштирмаганлигини кўрсатади. Бунга мисол сифатида Малик Сиддиқнинг Сантьягога айтган гапларини олишимиз мумкин:«Агар сен бирор нарсани чин дилдан хоҳласанг, ниятинг амалга ошиши учун бутун олам мададкор бўлади».

Сантьяго оддий чўпон йигит бўлса-да, изланувчан, мақсади сари одимлашдан тўхтамайдиган инсон сифатида тасвирланади. Бу эса ёзувчи танлаган қаҳрамоннинг китобхонлар онгида ижобий сифатлар уйғотишига кўмаклашади. Зеро, француз ёзувчиси Дени Дидро айтганидек, одамлар ўқишдан тўхташи билан фикрлашдан ҳам тўхтайдилар.

Асардаги Малик Сиддиқ тилидан «Борлиқ бир бутунликдир», деган ҳикматнинг маъноси асарнинг бошдан-оёқ мазмунини очишга хизмат қилади. Шунингдек, бу асарни ўқиётган ўқувчи ёзувчининг Шарқ адабиёти билан бевосита таниш эканлигини англаб олиши унчалик қийин эмас. Зимдан кузатадиган бўлсак, бу асар ёзилишига Жалолиддин Румийнинг «Маснавий» асари туртки бўлганлигини айтиш мумкин.

Асарда «Нега руҳ беором? Нега инсон бу оламнинг сир-синоати ва номукаммаллигини билишга интилади? Бахт нима, муҳаббат нима, қачон келади? Кимдан нажот ва мужда кутиш лозим – тушларданми, фолу ромларданми, китобларданми, Худоданми?..» деган саволларга жавоб изланади ва бу саволларга атрофлича жавоб берилади.

«Ёвузлик инсон оғзига кираётган нарсадан эмас, чиқаётган нарсадан туғилади;

Ўзганинг тақдирига аралашганлар ўз тақдиридан мосуво бўлади;

Одамзод руҳининг қуввати нигоҳида бўлади».

Юқорида келтирилган ҳикматли сўзларда ҳикмат инсонларнинг олам руҳига қўшилиши учун имконият эканлиги уқтирилади. Ёзувчи асарда ҳикматли сўзларни қўллаш орқали асар бадиийлигини бойитиш билан биргаликда асарнинг таълимий ва фалсафий қирраларини ҳам очиб беради.

Бу ҳақида Пауло Коэло шундай дейди: «Менинг баъзи асарларим китоб дўконларининг бадиий адабиётлар бўлимида, баъзилари фалсафа бўлимида туришини хоҳлардим, шу боис бу асаримга алоҳида фалсафий қарашларимни сингдиришга қарор қилдим…»

Таржимон Азиз Саид айтганидек: «Алкимёгар»ни турли дин ва турфа миллат вакиллари севиб ўқияпти, у ҳақда китоблар ёзилаяпти. Бунга асосий сабаб ҳар бир китобхон ундан ўзини топаяпти».

«Алкимёгар» асаридаги ҳикматли сўзлар асосан Малик Сиддиқ ва Алкимёгар тилидан айтилади. Ҳикматли сўзларда ҳам худди мақол ва маталлар сингари ифодада аниқлик, хулосада тугаллик ва албатта донишмандлик хусусиятлари акс этиб туради. Бу асар интиҳосида ҳам ҳикматли сўз орқали чуқур бир маъно акс эттирилади. «Ўлим аниқ бўлгандан кейин пулнинг сенга нима кераги бор? Мол-дунё ажални бир дақиқага ҳам тўхтатиб туролмайди».

Асарда учрайдиган айрим ҳикматли сўзларни таҳлил қилиш жараёнида шуни билиш мумкинки, ҳаётдаги энг катта хазина – тириклигимиз…

Китобдаги ҳикматли сўзлардангина дунёнинг сирли ва оддийлигини, инсоннинг ноёб бир мўъжиза эканлигини, тақдирнинг ҳақлиги ва муҳаббатнинг илоҳий бир қудратга эгалигини англайсиз.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 39

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!