«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клуб билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.
«Рэшфорд келажаги ҳақида ўйламоқда. У ўйин амалиёти камлигидан хавотирда», деб ёзди журналист Фабрицио Романо твиттердаги саҳифасида.
Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.
24 ёшли футболчи жорий мавсум «қизил иблислар» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Рэшфордга «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг трансфермарктдаги нархи 85 млн евро.