САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 00:26

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Tushda gapirish va qo‘rqinchli tush ko‘rishga nima sabab bo‘ladi?
Mutaxassislarning fikricha, tushda gapirish – umuman zararsiz hodisa, ammo juda kam hollarda u bir q... davomi

Библиотека | Ibratli hikoyalar

Фақирнинг эҳсони

Тэги:фақир | эҳсон |
Добавил:Bekyigit (16.02.2022 / 20:18)
Рейтинг:rating 1385 article (4)
Прочтений:5630
Комментарии:0
Бир фақир киши бор эди. Фарзандлари кўп, топадиган пули рўзғорига етиб-етмасди. Бахти кулиб, катта бир ер унга мерос сифатида тегиб қолди. Ернинг баҳоси жуда қиммат, миллионларга баҳоланар эди. Қолаверса, ушбу ер масжид учун ўта муносиб эди.

Масжид қуришга ер излаб юрган бойлардан бири бу ернинг дарагини эшитиб, излаб-излаб фақирнинг уйига келди ва ерни сотиб олмоқчилигини айтди. Фақир киши ер учун 5 миллион фунт (лира) сўради. Тортишув ва ўзаро рози-ризоликдан кейин 4 миллион фунтга келишишди.

Кейин бойга ҳамроҳ бўлиб келган муҳандис қўлидаги дафтарини очиб, унга 2 миллион бериш ҳақида ёзиб қўйди. Буни кўрган фақир:

“Қолганини қачон берасизлар?” деди.

“Қолганини воз кечганингиздан кейин берамиз” деди муҳандис.

“Воз кечиш нима дегани?” деб сўради фақир. Муҳандис:

“Ушбу ерингиз куни келиб масжидга айланади. Яъни бу ерга масжид қурилади. Биз билан Вақф ишлари вазирлигига борасиз ва у ердаги махсус ҳужжатга бу ерни бизга сотганингиз ва унга эгалик ҳуқуқидан воз кечганингиз ҳақида ёзиб берасиз. Шунда биз пулнинг қолганини берамиз” деб тушунтирди.

Фақир киши ҳайрон бўлиб, “Бу ерга масжид қуриладими?” деб сўради. Муҳандис “Ҳа, масжид қурилади” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган фақир:

“Мен келажакда масжид қуриладиган еримни пулга сотгани Аллоҳ таолодан ҳаё қиламан. Бу ерни Аллоҳ учун эҳсон қилгани сиздан кўра мен муносиброқман” деди.

Агар Дамашққа борсангиз, унинг жанубий томонида энг баланд мезанали масжид бор. Бу – воқеамиз қаҳрамони бўлган фақир кишининг эҳсон қилган ерига қурилган масжиддир.

Бу воқеадан сўнг ерни сотиб олмоқчи бўлган ҳалиги бой шундай деган:

“Бир тийини йўқ мана шу инсоннинг олдида ўзимни кичик, арзимас санаганимчалик бошқа бирор кишининг олдида ўзимни кичик, арзимас деб ҳисобламаганман”.

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мавъизаларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 29

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!