САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 00:51

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Қошларни қалин қилиб ўстиришнинг 5 та ҳамёнбоп усули
Албатта, табиийлик доимо урфда. Шундай экан аёллар макияжда ҳам қошларини табиий қалин ва қора бўлиш... davomi

Библиотека | Ibratli hikoyalar

Бахтим сабабчиси

Тэги:бахт | сабабчи
Добавил:Bekyigit (13.02.2022 / 17:27)
Рейтинг:rating 1383 article (5)
Прочтений:5955
Комментарии:0
Кимнинг онаси бўлса, уни чин кўнглимдан муборакбот этаман. Чунки унда дунё бахтига, чексиз савобларга эга бўлиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш имконияти бор-да.
Мен онам билан яшар эканман, дунёда бахтли, тинч ва осойишта ҳаёт кечираман. Онамни кўрганимда, гўё дунёнинг барча бойликларига эга бўлгандай бўламан. Унинг олдига кирганимда эса, кичик бир хизматчига айланиб қоламан.
Ҳар бир мўмин ота-онасининг олдига кирганида уларни хурсанд қиладиган ва кайфиятларини кўтарадиган сўзларни айтиши ва уларни чиройли сифатлар билан эркалаши фарзандлик бурчи деб биламан. Масалан: “Табибим, Буюгим, Бахтим ёки Бағри кенгим” га ўхшаш сўзлар билан. Чунки улар бунга лойиқдилар.
Онамнинг олдиларига кирганимда кўпинча оёқларидан ўпишимга рухсат сўрайман. Бироқ, ҳеч руҳсат бермасдан, кўзларига ёш олиб, мени дуо қилишга ўтиб кетадилар. Гоҳида ўз қўлларим билан таомлантираман, шу пайт ҳар қандай ишимни четга суриб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Чунки онам менинг энг ишонганим, сирдошим, вафодорим ва дўстимдир.
У мени деб, ёшлигини ўтказиб юборди, менга куч бераман деб, кучдан қолди, мени роҳатим деб, ўзи чарчаб қолди, мен тинч ухласин деб, ухламай чиқди ва мени тўйсин деб, ўзи оч қолди.
Айтинг-чи, бу ишларни мен учун бошқа ким қилиши мумкин?
Мен онамга бу яхшиликлари учун ҳали ҳамон яхшиликлар қайтара олмаяпман. Фақатгина холис дуо қиламан холос. Қани эди, имконим бўлса, кўзёшларим билан унинг оёғини ювиб қўйсам. Чунки жаннат оналар оёғи остидадир.
Дўстим, сизнинг онангиз ҳаётми?
Демак, сиз энг бахтли инсонсиз. Онангизни рози қилишни ва уларни хурсанд қилиш йўлларини қидиринг-да, уни тезда амалга  оширинг. Ота-онангиз бор экан, сиз учун осмон эшиклари очиқдир. Уларни ғазабига дучор бўлиш ёки уларга оқ бўлиш билан осмон эшикларини ёпилишига йўл қўйманг!
Эй Роббим! Мени ва ота-онамнинг гуноҳларини кечир. Уларнинг умрига, ризқига, иймонига барака бер. Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуоларини ижобат айла. Кимнингки ота-оналари ўтиб кетган бўлса, ўз раҳматингга олгин! Омийн!
“Ниҳоят бахтли бўлишни кашф қилдим” асаридан
“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураҳманов Яҳё таржимаси.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 22

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!