Бир фақирнинг қабрига ёруғ
дунёдан учта тарнов тушиб
келибди. Фақир ҳайрон
бўлиб, Аллоҳга юкинибди:
- Эй, Яратган Эгам, бу қандай
мўъжиза? Тарновлардан мен
нима кутай? Жавоб бўлибди:
- Савоб...
- Қандай савоб?
- Биридан эккан дарахтинг ва
яратган боғларингдан савоб
оққай.
- Оҳ, қанийди. Умрим бино
бўлиб битта ниҳол
кўкартирган бўлсам. Демак,
бу тарновдан умид йўқ.
- Иккинчисидан
зурриёдларингдан савоб
келгай.
- Э воҳ, бу марҳаматдан ҳам
бенасибман. Ёруғ дунёдан
бефарзанд ўтдим. Орқамдан
дуо юборадиган ҳеч кимим
йўқ.
- Учинчисидан солган
кўприкларнинг, қазиган
ариқларнинг, қурган
мадрасаларинг,
тегирмонларингдан савоб
келгай.
- Воҳ, нақадар пешонам шўр
экан. Лоақал биттагина ариқ
қазимабман, эҳ аттанг.
Фақир шундай деб афсус ва
надоматлар чекиб турган
экан, учинчи тарновдан
чакиллаб шарбат тома
бошлабди. Фақир яна
Аллоҳга юкинибди:
- Эй, ҳамма нарсани билиб-
кўриб тургувчи Зот, бу
қандайин марҳамат бўлди?
Мен қулингни бунчалар
сийладинг? Жавоб бўлибди:
- Ҳаётлик пайтингда кўприк
қураётганларга икки дона
иссиқ нон билан бир қумғон
чой элтган эдинг. Шу ишинг
кўприк қурганлар қаторида
кўрилган эди. Энди шу
кўприк бузилиб битгунча
сенга савоб келиб тургай.
« Зарра мисқолича яхшилик
унитилмагай » дегани шу
бўлса керак.