САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 04:05

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Oyog'im sinsa sinar... Otajonimni ko'rsam bo'lgani (Ajoyib hikoya)
Болалар майдончаси. Турли ёшдаги болалар ҳар хил қурилмаларда қийқиришиб учишаркан, уларнинг овоз... davomi

Библиотека | Umr manzaralari

Қизиқ, нега шундаймиз-а?!

Добавил:DENTER (29.12.2021 / 22:39)
Рейтинг:rating 1334 article (0)
Прочтений:5612
Комментарии:0
screenРаҳбарлар, амалдорлар,
бойлар қаршисида етти
букилиб эҳтиром қиламиз-у,
лекин подшоҳларнинг Роббиси
Аллоҳнинг ҳузурида, товуқ
дон чўқигандек сажда
қиламиз.

Хорижга бориб, етти ёт бегона,
ғайридин чол ёки кампирни
кетини тозалаймиз-у, лекин
отамиз ва онамизга пайпоқ
ҳам олиб бермаймиз.

Артистни, футболчини кўрсак
"думимизни ликиллатиб"
ишини (бепул) битириб
берамиз-у, фақир қўшнимиз,
қариндошимиз бўлган
отахонни кўча бошигача элтиб
қўйишга малолланамиз.

Тазйиқни, вақтни, ишни
баҳона қилиб масжид
остонасини ҳатлаб ўтмаймиз-
у, ишимиз тушиб турадиган
кишининг отаси-онаси ўлса,
биринчи сафда намоз ўқиймиз.

Ҳафталаб, ойлаб Бомдод
намозига турмаймиз-у, лекин
қудамиз, нозик танишимиз
наҳорга ошга айтган бўлса
ухламасдан бўлса ҳам
борамиз.

Эҳтиёжманд эшик қоқса
дардимизни дастурхон қилиб,
тақиллатгани учун
афсуслантириб кузатамиз-у,
лекин, тўйларимиз,
ўтиришларимиз учун
миллионлаб сочиб ташлаймиз.

Соатлаб фейсбукда, телевизор,
компьютер қаршисида ётамиз-
у, лекин тафсирлар, «Кифоя»
ёки бирор китобни тўлиқ
ўқимаганмиз.

Мусулмон диёрлардаги
муслим ва муслималарга
хаёлан ёрдам кўрсатиб, тилда
қаҳрамонликлар қиламиз-у,
ватандошимиз, ҳамюртимиз,
қўшнимиз очликдан,
дорисизликдан ўлиб кетса ҳам
бепарво кузатамиз.

Дўзахдан қўрқишимизни,
ундан паноҳ беришини
сўраймиз-у, лекин етим
ҳақини хотиржам ҳазм қилиб
ташлаймиз.

Буни соатлаб, саҳифалаб
давом эттириш мумкин.

Менга
қизиғи, нега биз шундаймиз?!
Нима бизлар Жаннат хабарини
олиб бўлганмизми ёки ҳали
Жаннатга тўлиқ
ишонмаймизми?

Жаннатга кириш арзон ва осон
эмас биродарим!

Абдулқодир НАБИЕВ
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 20

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!