��ир куни эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди. Шунда аёли:
— Майли, мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва унинг розилигини оламан, — дебди.
Эри бу гапларни эшитиб, ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин тўй бўлибди. Тўй куни ҳам ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб, хизмат қилиб юраверибди.
Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан:
— Куйяпсан, а, рашк қиляпсан, а? — деб, сўраб турибди.
Аёли унга:
— Йўғ-э, нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди, деб жавоб қайтараверибди.
Хуллас, тўй тугабди, эр аёлининг ёнига келиб, яна сўрабди:
— Куйдинг, а?
Яна аёли:
— Йўқ, — деб жавоб берибди.
Шунда эри:
— Мен сени пойабзалингга мих қоқиб қўйгандим, лекин сен шунчалик куйиб ўртандингки, шунчалик рашк қилдингки, ҳаттоки эрталабдан кечгача иккала оёғингга санчилган миҳни билмадинг, дебди.
Аёл шу заҳоти оёқларига қарабди, унинг иккала оёқлари ҳам қип-қизил қонга бўялиб қолганди…
Аёлга БАХТ беринг, САОДАТ беринг,
Деманг, юрибди-ку кулиб-жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин…