Бир бола олти ёшида отасидан
айрилиб етим қолди. Замон
жуда оғир эди. Онаси ўғлини
боқиш учун иш қидирди,
лекин ҳеч қаерга ишга
олишмади. Аёлни фақат
қурилишга арзимаган иш ҳақи
тўлаб ишга олишга рози
бўлишди. Аёл ночорлигидан
қурилишда ишлаб ўғлини
боқди. Орадан йиллар ўтди.
Бола улғайиб бизнесмен
бўлди. Шаҳарда данғиллама
шоҳона уй сотувга қўйилди.
Бизнесмен уйнинг эгасининг
олдига келиб сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол
саккиз юз эллик минг
долларни уйнинг эгасига
чиқариб берди. Уйнинг эгаси
хурсанд бўлиб пулни санаб
олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан
бошлаб уй сизники. Лекин сиз
савдо қилишни билмас
экансиз. Агар озгина савдо
қилганингизда уйнинг
нархини тушириб берардим.
- Сиз ҳам савдо қилишни
билмас экансиз. Агар уйнинг
нархини бундан баланд
айтганингизда ҳам савдо
қилмасдан сотиб
олаверардим. Уйнинг эгаси
ҳайрон бўлиб сўради:
- Бу уйнинг нимаси сизни
бунча ўзига тортяпти? -
Йигирма йил олдин бу уйнинг
қурилишида менинг онам
ғишт ташиган. Энди эса бу
уйни онамга совға
қилмоқчиман!!!