САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.

Гость!
Bugun: 22.11.2024
Soat: 14:36

Вход Регистрация

Tasodifiy Maqola : Ona bola 1-qism
Oyim bilan. 1-qism...Bu voqeani eslaganimda menda harorat ko'tariladi. O'shanda ham yozning o'rtalar... davomi

Библиотека | Umr manzaralari

бир нарсани сўрарди: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю

Добавил:DENTER (26.01.2022 / 07:03)
Рейтинг:rating 1358 article (1)
Прочтений:5901
Комментарии:0
screen1989 йил 8,2 балл куч билан
юз берган зилзила
Арманистонни кунпаякун
қилиб юборай деди. У атиги
4 дақиқа ичида 30 000 дан
зиёд одамнинг ҳаётига зомин
бўлди.

Ана шу даҳшатли
дақиқаларда ҳаёти
хавфсизлигига ишониб
степанакертлик бир киши
хотинини уйда қолдирди.
Ўғлидан хабар олиш учун
мактабга югурди. Аммо
мактаб ўрнида ҳосил бўлган
вайрона тепаликка дуч
келди-ю даҳшатдан қотиб
қолди. Шунда тўсатдан
хаёлига қачонлардир ўғлига
берган ваъдаси тушди:
To'raxonov Xusnidin


– Қандай ходиса юз
бермасин, мен албатта, сенга
ёрдамга етиб келаман!

Отанинг кўзи ёшга тўлди. У
вайронага тикиларкан, бирор
чора, нажотни кўрмади,
лекин хаёлида ўғлига берган
ваъдаси чарх ураверди.

У ўғлини ҳар куни
мактабнинг қаерига етаклаб
борганини эслашга уриниб,
бинонинг ўнг томонидаги
бурчакда жойлашган синфни
чамалаб топди. Ва харобани
ковлашга тушди.

Бу орада бошқа
ўқувчиларнинг ҳам қайғуга
ботган ота-оналари етиб
келишди. Улар алам билан:

– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд
уришди. Баъзи ота-оналар:

– Энди кеч!

– Аллақачон ҳалок
бўлишган!

– Биз энди уларга ёрдам
беролмаймиз!

– Уйга кетдик! – деб қайғуга
ботишди. Боланинг отасига
ҳам:

– Ақл билан иш тутинг,
уриниш бефойда. – деб
маслаҳат беришди.
Шундай тасалли билан унга
яқинлашган ҳар бир
кишидан боланинг отаси бир
нарсани сўрарди:

– Сиз менга ёрдам
бермоқчимисиз! – у шундай
дерди-ю, қўли ишдан
тўхтамасди. Ишонч билан
тошларни кўчириб,
вайронани очиб борар, бу
ҳаракати билан ўзини тобора
ўғлига яқинлашаётгандай
ҳис қиларди.

Шу чоқ ўт ўчирувчилар
командири келиб ҳаммани
ҳайдай бошлади:
– Ҳозир ҳаммаёқни олов
қоплайди, портлаш юз
бериши ҳам мумкин. Сиз
ўзингизни хавфга қўйманг.
Уйга кетинглар. Бу ерни
тозалашни ўзимиз
уддалаймиз.
Боласини қутқаришга
уринаётган ота пинагини ҳам
бузмай ишини давом
эттираркан саволини
такрорлади: – Сиз менга
ёрдам бермоқчимисиз?
Атрофни қўриқлаётган
милиционер ҳам танбеҳ
беришни унутмади:
– Бу телбалик, бунақада
бошқаларнинг ҳаётини ҳам
хавфга қўяпсиз, уйингизга
боринг бу ишни бизга қўйиб
беринг.
Ота мелиционерга юзланди:
– Сиз менга ёрдам
бермоқчимисиз? Йўқ бўлса,
ишимга аралашманг! –
Милиционер, бунга гапириш
бефойда деган фикрда ундан
йироқлашди.
Ота эса бутун иродасини,
кучини ишга солиб, харобани
ковлашда давом этди. У
ўғлининг тирик ёки
ўликлигини ўз кўзи билан
кўришни истарди.
Орадан 8 соат, 12 соат, 24
соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят
38 соат деганда у улкан
бетон бўлагини сураётиб
ўғлининг овозини эшитди.
– Арманд! – ўғлини чақирди
ота.
– Дада! Бу сизми, дада!
Қўрқманг, мен тирикман.
Келишингизни билардим.
Мен бошқа болаларга ҳам,
ҳавотирга тушманглар,
дадам бизни қутқаради,
дедим. Ахир сиз менга
“Нимаики юз бермасин мен
албатта ёрдамга етиб
келаман”, деб сўз
бергансизку, дада.
– У ерда нима бўляпти?
Аҳволингиз қалай? – сўради
ота ўзини йиғидан аранг
босиб.
– Ўттиз учта боладан 14
тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз
очмиз, иссиқлаб кетяпмиз,
ҳаво етишмаяпти,
қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз
сизни кутдик. Бино
қулаганда биз девор четига
туриб олдик, у бизни
қутқариб қолди.
– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ,
кутяпман, – деди ота сўнгги
бетон қолдиғини сураркан.
– Йўқ дада, аввал бошқа
болалар чиқсин. Мени
қутқаришингизга ишонаман.
Нима юз бермасин, сиз бари
бир ёрдамга келасиз, –
ўғлининг овозида ишонч ва
фаҳр оҳанглари жаранглади.
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 37

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, seks хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз хикоялар, sex xikoya uz.

© XIKOYA Каждый день новые истории!